Қашқадарёдаги ЙТҲда Nexia иккига бўлиниб кетди

Қашқадарёдаги ЙТҲда Nexia иккига бўлиниб кетди

Қашқадарё вилояти Нишон туманида Nexia машинаси Gentra билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилишича, ҳодиса 14 октябр куни соат 18:20 ларда содир бўлган.

««Қарши-Нишон-Таллимаржон-ГРЭС» автомобил йўлининг Нишон туманидан ўтувчи қисмида ҳаракатланаётган Nexia машинаси ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Gentra’нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган», дейилади расмий хабарда.

ЙТҲ натижасида Nexia ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Машинада бўлган йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: