Ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари тайинланди
Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ, Олимжон Абдуллаев ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
У кўп йиллар давомида ТИВ тизимида ишлаган. Ҳозирги лавозимга тайинлангунча дипломат Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган.