Янги Тошкент шаҳри учун Тошкент вилоятидан қўшимча ер ажратилди
Янги Тошкент шаҳри қурилиши учун Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидан қўшимча ер майдони ажратилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг қарори чиқди.
Қайд қилинишича, Юқори Чирчиқ туманидан давлат захирасига қайтарилган ҳамда тоифаси ўзгартирилган 110,4 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»га ажратиб берилди.
Туманнинг «Ўзбекистон», «Гулистон», «Истиқлол» маҳаллаларидаги ҳудудлар Янги Тошкент ҳудудига ўтказилади.
Таъкидланишича, Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси томонидан мазкур ер майдонларини белгиланган тартибда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.