Исроил армияси Ливан жанубидаги қишлоқларни фосфорли бомбалар билан ўққа тутди

Исроил армияси Ливан жанубидаги қишлоқларни фосфорли бомбалар билан ўққа тутди

Ливаннинг ННА ахборот агентлигига кўра, Исроил самолётлари Набатия провинциясидаги қишлоқларга ҳужум қилганда фосфорли бомбалардан фойдаланган.

Сур шаҳри чеккасидаги қишлоқлар Исроил авиацияси томонидан зарбага учради. Ҳужум натижасида қишлоқларда катта ёнғинлар содир бўлди. Айрим қишлоқларда электр энергияси бутунлай узилган.

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан жанубидаги шаҳар ва қишлоқларга зарба беришда давом этди.

Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 8-октабрдан буён жами 2634 киши, жумладан, 104 нафар бола ва 194 нафар аёл ҳалок бўлган, яна 12.252 киши жароҳат олган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: