Агар Гутерриш истеъфога чиқмоқчи бўлса, биз уни бу фикрдан қайтармаймиз — Литва Ташқи ишлар вазири

Агар Гутерриш истеъфога чиқмоқчи бўлса, биз уни бу фикрдан қайтармаймиз — Литва Ташқи ишлар вазири

Габриелиус Ландсбергис бундай фикрну ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилди.

Бундан ташқари, Ландсбергис маҳаллий оммавий ахборот воситаларига берган изоҳида БМТ Бош котибини Путин билан учрашиш учун Россияга боргани, бироқ бу йилги Украина тинчлик конференциясига эътибор бермагани, хато бўлганини тан олишга чақирди.

«Гутерриш энди ҳалол воситачи сифатида қабул қилинмайди. Агар у лавозимидан кетишга қарор қилса, биз уни бу йўлдан қайтара олмаймиз», — дея Ландсбергиснинг сўзларини келтиради Литва оммавий ахборот воситалари.

Дўстларингизга ҳам юборинг: