8,6 млрд сўм зарар! Жиззахда электрни ўғирлаган “метан заправка” аниқланди

Маълум бўлишича, Зарбдор туманидаги “Р.Г.М.” МЧЖга қарашли АГТКШда электр ҳисоблагич кўрсатгичлари ташқи таъсир орқали камайтирилган.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 8 млрд 677 млн сўмлик зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.