Босқинчи Исроил Иордания билан чегарада янги ҳарбий база қуради
Исроил Иордания билан чегарада янги ҳарбий бўлинма ташкил этилганини эълон қилди. Бу қарор Мудофаа вазири Ёав Галлант ва Бош штаб раҳбари Герзи Ҳалеви томонидан тасдиқланган.
Сўнгги ойларда Иордания ва исроил чегарасида исроиллик ишғолчи аскарларга ҳужумлар кучайган. Бу ҳужумлар исроилнинг Ғазода 2023 йил октабр ойидан бери давом этаётган геноцидга муносабат эди. Бу таҳдидларга жавобан исроил чегара хавфсизлиги чораларини кучайтирмоқда.
Иордания армияси билан ҳамкорликда Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги исёнчиларга ноқонуний равишда қурол олиб ўтилишининг олдини олиш чоралари кўрилади.