Россиядаги президентлик сайловларига яқин Украина томонидан Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумлар уюштирилди
Улар орасида Рязан, Кириша, Кстоводаги нефтни қайта ишлаш заводлари бор эди. Бу заводлар катта зарар кўрди ва фаолиятини бир муддатга тўхтатди. Ушбу учала завод ҳам Россияда энг катта топ бешликка кирувчи заводлар эди. Бу заводларнинг зарар кўриши асосий нефть импортёри Россия бўлган Ўзбекистон учун ҳам яхши ҳолат эмас.
Рус таҳлилчиларининг тахмин қилишича, ушбу нефтни қайта ишлаш заводларининг ёпилиши Россияда нефть маҳсулотларини кескин камайтиради ва апрель ойи бошига келиб нефть маҳсулотлари нархлари 10%га кўтарилиши кутиляпти. Россия каби авторитар ҳукуматлар эса юқори эҳтимоллик билан нархни ўз маромида ушлашга ҳаракат қилади ва бунга биринчи қадамлар қўйилган. Россия нефть маҳсулотлари экспортини чекламоқда.