Россия Запорожьега зарба берди
Россиянинг Запорожьега ҳужуми оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, яна 16 киши яраланди, деб хабар берди вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Иван Федоров телеграмда.
Унинг сўзларига кўра, зарба «инфратузилма объектига» тегган, тафсилотларни келтирмаган. Вайронагарчилик кўлами аниқланмоқда, дея қўшимча қилди Федоров.
«Запорожье. Руслар яна зарба берди, ўлик ва ярадорлар бор. Зўравонлик кучли ҳаракатлар билан тўхтатилиши керак. Иттифоқчиларнинг кучли позицияси зарур», — деди Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак.
Россия Мудофаа вазирлиги Запорожега қилинган ҳужумга изоҳ бермади.