Перевалда тош босиб қолган машина ичида кимлар бўлганига аниқлик киритилди

Перевалда тош босиб қолган машина ичида кимлар бўлганига аниқлик киритилди

Қашқадарё «Китоб» перевалида тоғдан кўчган тош «Кобальт»ни босиб қолди. «Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани ҳақида хабар бергандик.

 

Перевалда тош босиб қолган Кобальт ичида 3 нафар венгриялик туристлар бўлгани айтилмоқда.

 

Маълум қилинишича, ҳайдовчи ва 3 нафар Венгрия фуқароси ҳалок бўлган.

 

Бугун, соат 16:00ларда Китоб туманидан “Тахта Қорача” довонидан ўтган М-39 йўлининг 1138 км.да “Китоб-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланган Кобалт русумли давлат рақами 30 G452 XA бўлган автомобиль устига тахминан 28 м3 ҳажмдаги харсанг-тош тушиши оқибатида автомобиль салонида бўлган 3 нафар Венгрия фуқароси ва 1 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган. (вафот этган фуқаролар шахсига аниқлик киритилмоқда).

Дўстларингизга ҳам юборинг: