Фарғонада ИИБ ходимлари ва фуқаролар жанжаллашди

Фарғонада ИИБ ходимлари ва фуқаролар жанжаллашди

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 ноябрь куни Фурқат туманидаги Истиқлол кўчасидаги савдо дўконлари олдига тадбиркор камералар ўрнатмоқчи бўлган. Ушбу жараёнда фуқаролар Ф.Р. , Д.Ю., У.М. ҳамда вояга етмаган А.А. қаршилик қилган.

 

 

 

Мазкур ҳолат юзасидан қилинган мурожаат асосида, туман ИИБ профилактика инспекторлари ҳодиса жойига етиб бориб, фуқароларни тинчлантиришга ҳаракат қилган. Бироқ ушбу фуқаролар жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан жанжал кўтарган.

 

 

 

Аниқланишича, улар ИИБ ходимларининг қонуний талабини бажармай, фаол қаршилик кўрсатиб, куч ишлатган. Бундан ташқари, ходимларнинг хизмат кийимига зарар етказган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: