Оғир атлетика. Юртдошимиз ЖЧ олтин медалини қўлга киритди
Айни пайтда Баҳрайн мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати доирасида эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилмоқда. Қувонарлиси, ҳозиргина якунланган даст кўтариш машқида ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддинов олтин медалга қўлга киритди.
Юртдошимиз ушбу машқни 184 кг билан якунлашга муваффақ бўлди. Ушбу дастурда қатнашган яна бир полвонимиз Руслан Нурудинов 182 кг билан бешинчи бўлди. Атлетларимизга силтаб кўтариш машқида омад тилаб қоламиз.