Фарғонада терговчи $100 минг пора билан ушланди
Тезкор тадбирда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона шаҳар бўлими терговчиси қўлга олинди.
У жиноят ишини айбланувчи фойдасига ҳал қилиш, етказилган зарарни камайтириш ва қидирувни бекор қилиш эвазига пора олганликда гумонланмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.
