Абдуқодир Ҳусанов «L’Equipe» талқинига кўра, Лига 1 нинг 15-тур рамзийсидан жой олди
14 декабрь куни Франция чемпионати 15-тури доирасида «Ланс» клуби «Осер» меҳмони бўлди ҳамда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Франциянинг энг машҳур нашрларидан бири «L’Equipe» Лига 1 нинг 15-тур рамзий терма жамоасини эълон қилди. Ундан ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўрин олган. Ушбу рамзийга яна бир осиёлик футболчи киритилган. Бу «Монпелье» ҳамда Иордания терма жамоаси вингери Мусса Ал Тамари.