Республика педиатрия маркази метапневмовирусга чалинган болалар билан тўлгани рад этилди

Республика педиатрия маркази метапневмовирусга чалинган болалар билан тўлгани рад этилди

 

ССВ ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, Янги йил арафасида Республика ихтисослаштирилган педиатрия марказининг жами бешта бўлимида тозалаш ва зарарсизлантириш ишлари амалга оширилган.

 

“Мазкур бўлимларнинг барчаси бугун қайта очилди ва бу ҳолат табиий равишда беморлар оқими нисбатан ортишига сабаб бўлди”, дейилади ССВ хабарида.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: