Ёнғин вайрон қилган Лос-Анжелес туманларини тиклашга 10 йил кетади
BlackRock активларни бошқариш компанияси бош директори Ларри Финк шундай фикр билдирди
“Бу келгуси 4 йилда биз дуч келадиган энг катта муаммолардан бири бўлади. Бутун даҳалар, инфратузилма, мактаблар ва супермаркетлар вайрон бўлганда, бу бир йиллик ечим эмас. Буни тиклаш учун беш, олти, етти, балки ўн йил керак бўлади”, деди Финк.
Ёнғинлар сабаб АҚШ ҳукумати келаси 4 йилда уй эгаларини суғурталаш ҳақида қайғуриши керак бўлади.
Видеода ёнғинлар давом этаётган Лос-Анжелесдаги аҳвол кўрсатилган.