Трамп TikTok’ни қутқариш йўлини изламоқда
Washington Post хабар қилишича, Трамп TikTok’ни АҚШда тақиқлаш ёки сотув қонунини тўхтатиб турувчи фармон чиқаришни ўйламоқда.
Айни пайтда NBC маълумотига кўра, Байден маъмурияти ҳам TikTok’ни сақлаб қолиш йўлини қидираяпти. Улар якшанба куни кучга кириши керак бўлган тақиқни четлаб ўтиш устида ишлаяпти.
Энг қизиғи, ушбу тақиқ ҳақидаги қонунни апрель ойида айнан Байденнинг ўзи имзолаган.