Наманган ва Самарқандда 2,1 млрд. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Энергетика вазирлигига кўра, тармоққа ноқонуний уланиш орқали:
Наманган шаҳридаги новвойхонада 362,5 млн. сўмлик;
Тайлоқ туманидаги новвойхонада 1,3 млрд. сўмлик;
Пастдарғом туманидаги иссиқхонада 462,7 млн. сўмлик газ сарфлаб юборилгани аниқланган.
Учта ҳолатда давлат манфаатларига 2,1 млрд. сўмлик зарар етган. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув бошланган.