Мессининг ўғли U-13 МЛС кубогида 11 гол урди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/izobrajenie_2025-02-07_040904390.jpg)
«Интер Майами» клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг 12 ёшли ўғли Тьяго Месси U-13 МЛС кубогида фантастик натижа қайд этди.
«Интер Майами» U-13 жамоаси «Атланта Юнайтед»га қарши ўйинда 12:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Тьяго эса жамоасининг 11 голига муаллифлик қилди.
Норасмий маълумотларга кўра, бу натижа МЛС ёшлар мусобақалари учун тарихий ҳисобланади.
Қизиғи шундаки, Тьяго бу голлари билан Криштиану Роналдунинг ўғлидан икки баробар яхши натижа қайд этди. Бироз аввал Криштиану Роналду Жуниор Саудия Арабистони U-15 чемпионатида «Ан-Наср» – «Ал-Иттиҳод» (5:4) учрашувида жамоасининг барча 5 голини урган эди.