Ўзбекистонда бир йилда 600 млрд сўмлик электр ва газ ўғирланган
Ўзбекистонда 2024 йил якунига кўра электр энергияси ва табиий газни ўғирлаш билан боғлиқ 1,2 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш натижасида 600 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Бундан ташқари, ўтган йил давомида 65 миллиард сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланишига чек қўйиш мумкин бўлди.
Ноқонуний тамаки савдоси 22% дан 9% га, спиртли ичимликлар савдоси эса 35% дан 18% га камайди.
Йил давомида фармацевтика соҳасида 387 жиноят аниқланган. Мутахассислар томонидан 38,5 миллиард сўмлик сифатсиз дори воситалари ва тиббиёт буюмлари мусодара қилинди.