Сирдарё прокурорининг катта ёрдамчиси кучли таъсир қилувчи дори билан ушланди
ДХХ маълумотига кўра, Тошкент вилояти Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбирда вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси текширилганда унинг машинасида 50 дона “Зардекс” дори воситаси топилган.
Шундан сўнг, унга ушбу дориларни сотган Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи 1997 йилда туғилган шахс Тошкентда қўлга олинган. Ундан 300 дона “Зардекс” ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.