Россияда 2037 йилгача ислом таълимини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда

Россияда 2037 йилгача ислом таълимини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда

Россия мусулмонлари диний қўмитаси мамлакатда ислом таълимини ривожлантириш бўйича стратегик режа ишлаб чиқмоқда. Лойиҳа 2037 йилгача бўлган муддатни қамраб олади, деб хабар бермоқда ТАСС.

Қўмитага кўра, стратегия Россияда ислом таълим тизимининг мақсадлари, вазифалари, асосий йўналишлари ва кутилаётган натижаларини белгилаб беради. Лойиҳа муаллифлари уни ишлаб чиқишда Россиядаги мусулмон жамоасининг эҳтиёж ва манфаатларини ҳисобга олган.

Шунингдек, қўмита маънавий мураббийлик институтини жорий этишни таклиф қилмоқда. Бу ташаббус ёш мутахассисларга тажрибали уламолар билимларини етказишга ва маҳаллий ислом таълим муассасаларида иқтидорли кадрларни сақлаб қолишга ёрдам беради.

Дўстларингизга ҳам юборинг: