Арманистон меҳмонхоналарида мусулмонлар учун намозхоналар очилиши мумкин
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/1739189239-1024x683.webp)
Арманистон туризм қўмитаси раҳбари Лусине Геворкян меҳмонхона эгаларини мусулмон сайёҳлар учун намозхон хоналар ташкил этишга чақирди. Бу ҳақда Armenia Today хабар бермоқда.
“Ҳрапарак” газетасининг ёзишича, Геворкян меҳмонхоналарда мусулмонлар учун махсус намозхоналар ташкил этишни талаб қилган ва бу шарт бажарилмаса, тадбиркорлар лицензиядан маҳрум қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Арманистон Иқтисодиёт вазирлиги эса меҳмонхоналарда намозхоналар очиш мажбурий эмас эканини таъкидлади. Уларнинг маълумотига кўра, йиғилишда асосан “ҳалол” ёрлиғи билан озиқ-овқат сотиш ва Форс кўрфази мамлакатларидан келаётган сайёҳлар учун қулайликлар яратиш масаласи муҳокама қилинган.