Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? (фото)

Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? (фото)

Маҳра бинту Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум Дубай қироллик оиласининг аъзоси бўлиб, шайха ўзининг хайрия ишлари, от миниш маҳорати ва ижтимоий фаоллиги билан бошқа шайхалардан ажралиб туради. У Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва бош вазири, Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактумнинг қизидир. Унинг онаси Зоя Григоракос асли грециялик бўлгани учун Маҳра хоним араб ва грек миллатига мансуб.

Қуйида Маҳра хонимнинг кундалик фаолиятига оид Daryo.uz тақдим этган фотолавҳалар билан танишасиз.

Шайха Маҳра бошланғич таълимни Дубай хусусий мактабида олган. Сўнг Британия университетининг халқаро муносабатлар соҳаси бўйича олий таълимни тугатган. Шунингдек, у Муҳаммад ибн Рашид ҳукумат маъмуриятида таҳсил олган. Ҳозирда шайха Маҳра Яқин Шарқ мамлакатларидаги болаларнинг таълим олиш имкониятларини яратиш ва янада такомиллаштириш бўйича ишлар олиб бормоқда.

Дубай шайхининг қизи кўмакка муҳтож маҳаллий аҳолига ўз ёрдамини аямайди, хайрия ишларида фаол иштирок этади ва болалар касалхоналарида уларга руҳан кўтаринки кайфият бериш учун кўп вақтини у ерда ўтказади.

Шайха Маҳра мода оламида ҳам ўзига хос ўринга эга. У маҳаллий дизайнерлар ижодини ҳурмат қилади ҳамда тез-тез мода шоу ва кўргазмаларида иштирок этади.

Маҳра хоним Дубай дизайнерлари ва брендларини доим қўллаб-қувватлайди. Оммавий тадбирларга айнан маҳаллий брендларга тегишли либосларда ташриф буюради.

Шайха Маҳра жониворларни яхши кўради ва от миниш спорти билан шуғулланади. Шунингдек, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш фондларига доимий моддий ёрдам бериб боради.

2023 йил ёзда Маҳра хоним шайх Мана ибн Муҳаммад ал-Мактумга турмушга чиқди. Уларнинг дабдабали тўйига Бирлашган Араб Амирликларининг барча олий мартабали меҳмонлари таклиф этилди.

Бежирим ва мураккаб дизайнга эга келин либоси «Ezra Couture» номли Дубай либослар бренди томонидан яратилган.

2023 йил октябрь ойида шайха Маҳра фарзанд кутаётгани ҳақида ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Кейинчалик у обуначиларга қиз фарзанд кутаётгани ва ҳаяжонли даврни бошдан кечираётгани ҳақида фикрлари билан бўлишди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: