TikTok АҚШ иловалар дўконларида яна пайдо бўлди

Хитойнинг TikTok иловаси АҚШдаги фойдаланувчилар учун Apple Store ва Google Playда яна пайдо бўлди, деб хабар беради BBC.
Президент Трамп аввалроқ президент Байден даврида қабул қилинган қонунга киритилган TikTok тақиқини амалга оширишни 5 апрелгача кечиктирган эди.
Конгрессда икки партия овози билан қабул қилинган қонун лойиҳаси TikTok эгаси Хитойнинг ByteDance компаниясидан ўз тармоғининг АҚШдаги қисмини нейтрал компанияга сотишини талаб қилади. Акс ҳолда, TikTok АҚШда тўлиқ тақиқланиши билан таҳдид қилинган.
Қўшма Штатларда 170 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга бўлган қисқа видео тармоғи январь ойида АҚШда қонун билан белгиланган муддатдан олдин қисқа муддатга ёпилди.
Шундан сўнг Дональд Трамп TikTokга 75 кунлик муҳлат берди.
TikTokнинг иловалар дўконларига қайтиши ҳақида биринчи бўлиб хабар берган Bloomberg маълумотларига кўра, Apple ва Google Трамп маъмуриятидан бунинг учун тўловларга дуч келмасликлари ҳақида кафолат олганларидан кейин уни қайтаришга қарор қилишган.