Хитойда бола отасини полицияга тутиб берди

Хитойда бола отасини полицияга тутиб берди

10 ёшли бола уй вазифасини бажармагани учун отаси томонидан танбеҳ олгач, қасос сифатида полицияга қўнғироқ қилиб, отасининг гиёҳванд моддалар сақлаётганини хабар қилди. Бу ғайриоддий ҳодиса шу ой бошида Хитойнинг Ёнгнинг округида содир бўлди, деб ёзади Daily Mail.

Отаси ўғлига қаттиқ танбеҳ берганидан сўнг, бола уйдан чиқиб, яқин атрофдаги дўконга бориб, телефондан фойдаланишни сўради. У Хитойнинг фавқулодда ёрдам рақами 110 га қўнғироқ қилиб, отаси ноқонуний гиёҳванд модда яшираётганини маълум қилди. Сўнгра полиция келишини кутиб, уларни уйга олиб кирди.

Полиция боланинг уйининг балконидан саккизта қуритилган гиёҳванда модда қобиғини топди. Эркак уларни сотиб олганини тан олди, лекин фақат доривор мақсадларда ишлатмоқчи бўлганини таъкидлади.

Полиция гумондорни ва далилларни яқин атрофдаги станцияга олиб борди ва ишни Наркотикларга қарши кураш бригадасига топширди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: