Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ҳарбий ва икки хил мақсадли маҳсулотлар билан танишди

Президент бугун Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига борди. Марказда 80 га яқин ҳарбий ва икки хил мақсадли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Шунингдек, робототехника ва учувчисиз аппаратлар бўйича стартап лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда.
Ташриф чоғида ҳарбий техниканинг янги намуналари, мудофаа соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳа ва режалар тақдимот қилинди.