Ғарб Грузияни урушга ундаяптими?

Грузиянинг ҳукмрон партияси “Грузия орзуси” яна бир бор Ғарбни мамлакатга босим ўтказаётганликда айблаб, Ғарб расмийлари Тбилисидан Россияга қарши “иккинчи фронт” очишни талаб қилганини даъво қилди.
Партия бош котиби Каха Каладзенинг айтишича, Ғарб кучлари буни бевосита бош вазир идорасида талаб қилган. Шунингдек, у Тбилиси гўёки Украинага кўнгиллиларни жўнатиш учун чартер рейсларини ташкил этишга ва Москвага қарши санкциялар жорий этишга мажбур бўлганини даъво қилмоқда .