Канадада 6 қаватли автотураргоҳ қор оғирлиги сабаб қулаб тушди

Оттава ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иморатни тутиб турган бир нечта тўсин деформацияга учраганини маълум қилди. Юқори қаватда қор қоплангач, бетон устунлар ёрилиб, синган.
Ўт ўчириш бригадаси маълумотларига кўра, 50 га яқин машина автотураргоҳда қолиб кетган. Маҳаллий ҳокимият жабрланганлар ҳақида маълумот бермаган.