Қирғизистонда BMW ҳайдовчиси скутерда кетаётган мактаб ўқувчисини уриб юборди

Оқибатда олинган тан жароҳатлари туфайли скутер ҳайдовчиси ҳалок бўлган.
Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, BMW ҳайдовчиси ҳушёр ҳолда ҳаракатланаётган пайтда, 17 ёшли скутер ҳайдовчиси қоидаларни бузиб, унинг йўлига чиқиб келган.
Ҳозирда ЙТҲ содир бўлган пайтда автомобил неча тезликда ҳаракатлангани экспертиза орқали аниқланмоқда.
Бу орада марҳумнинг яқинлари тез ёрдамнинг ҳодиса жойига 40 дақиқада етиб келганини таъкидламоқда.