Трамп ва Зеленский ўртасида баҳс юзага келди

Трамп ва Зеленский ўртасида баҳс юзага келди

ОАВ Трамп ва Зеленский ўртасида баҳс юзага келгани ҳақида хабар бермоқда.

 

“РБК-Украина” нашрининг ёзишича, кескин мунозара Украина президенти АҚШдан хавфсизлик кафолатлари талаб қилганидан сўнг бошланган.

 

Бунга жавобан Трамп ва Вэнс Зеленскийга «Сиз АҚШга нисбатан ҳурматсизлик қиляпсиз ва Америкага нимани ҳис қилиши кераклигини буюриш ҳуқуқига эга эмассиз», деб жавоб берган.

 

«Сиз уруш бошланганидан бери оғир аҳволдасиз. Сиз биздан миннатдор бўлишингиз керак. Одамлар ҳалок бўлмоқда, сизда ҳарбийлар етишмаяпти. Бизга сулҳ тузишни хоҳлайсизми ёки йўқми, деб айтолмайсиз,» – дея қўшимча қилган АҚШ президенти.

Дўстларингизга ҳам юборинг: