Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини тарқатмоқчи бўлган шахслар ушланди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини тарқатмоқчи бўлган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тезкор тадбирлар давомида икки нафар шахс тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда уларнинг ёнидан гиёҳвандлик моддалари топилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, 18 дона кучли таъсир қилувчи моддалар, 15 дона капсула кўринишидаги дори воситаси ва 35 дони гиёҳвандлик воситалари расмийлаштириб олинди. Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, гумонланувчилардан олинган моддаларнинг барчаси гиёҳвандлик воситалар ва кучли таъсир қилувчи дорилар эканлиги маълум бўлди.

“Манзилдан бориб товарни олдик. Шайхонтоҳур туманига тушдик, селофан пакет ичидан гашиш чиқди. Биз у ерда берилган нарсани тарқатишимиз керак эди. Қилган ишимиздан узр сўрайман”, дейди гумонланувчилардан бири.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: