Исроилда террорчилик ҳужуми уюштирилди

Исроилда террорчилик ҳужуми уюштирилди

Исроилнинг Пардес Ханна-Каркур қишлоғи яқинида содир бўлган ҳужум натижасида камида 12 киши жароҳатланди, улардан бири оғир аҳволда.

 

Ҳодиса мамлакат шимолидаги трассада юз берган бўлиб, автомобиль пиёдалар устига бориб урилган. Шунингдек, воқеа жойида икки полициячи пичоқлангани ҳақида ҳам хабар берилган.

 

Исроил хавфсизлик кучлари ҳужумчини отиб ўлдирган. Ҳозирда жиноятчининг шахси аниқлаштирилмоқда. Воқеа юзасидан расмий органлар тергов ишларини олиб бормоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: