Афғонистонлик йўловчи Хитойга чиптасиз учди

Афғонистонлик йўловчи Хитойга чиптасиз учди

Австриядан Хитойга парвоз қилган Ҳаинан Аирлинес самолётида чипта ва ҳужжатларсиз йўловчи аниқланган. У афғонистонлик эркак бўлиб, Вена халқаро аэропортида расмий назоратдан ўтган бўлсада, самолётга чиқиш вақтида оломон орасида яшириниб, ичкарига киришга муваффақ бўлган. У бортдаги ҳожатхонада яшириниб олиб, Хитойнинг Шенчен шаҳрига етиб боргунга қадар экипаж эътиборидан четда қолган.

Парвоз бошланганидан сўнг, стюардессалар ноқонуний йўловчини аниқлаган, бироқ самолётни ортга қайтариш имконияти қолмаган. Шундай қилиб, Шенчен аэропортига етиб келганида, эркак Хитой полициясига топширилди. Расмийлар уни мамлакатга кириш қоидаларини бузганликда айблаб, дарҳол Венага депортация қилди. Австрияга қайтгач, у ҳибсга олинди, бироқ кейинчалик суд уни гаров эвазига қўйиб юборди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: