Теренс Кроуфорд дунёнинг энг зўр боксчисими?

Теренс Кроуфорд дунёнинг энг зўр боксчисими?

Флойд Мейвезер Теренс Кроуфорд дунёнинг энг зўр боксчисими, деб сўралганда иккиланмади.

Флойд Мейвезер кичик вазн тоифасидаги суперюлдуз Теренс Кроуфорднинг маҳорати ҳақида ўз фикрини билдирди.

Мейвезер нафақага чиққанидан бери бокснинг энг машҳур ва кучли спортчиларини, жумладан, кўпчилик томонидан ҳозирги пайтда сайёрадаги энг яхши фаол боксчи деб тан олинган «Буд» Кроуфордни диққат билан кузатиб келмоқда.

Яқинда Бриан Мазиқуэ билан суҳбатда «Money» лақабли Мейвезер Кроуфорд ҳақидаги фикрларини ҳамда Омаҳадан келган 37 ёшли боксчи ҳозирда вазн тоифасидан қатъи назар рейтингда қаерда туриши ҳақидаги мулоҳазаларини баҳам кўрди.

«Менимча, Теренс Кроуфорд ҳозирда бокс оламида вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши жангчи ҳисобланади. Уни бу мавқеда кўриш жуда яхши»

Кроуфорднинг ўзи бутун фаолияти давомида ажойиб ютуқларга эришди: тўртта вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, шунингдек, супер енгил ва ярим ўрта вазн тоифаларида мутлақ чемпионликни эгаллади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: