Марказий Осиёда математика “бум”и! Олимпиадалар нега тобора кўпаймоқда?

Марказий Осиёда математика “бум”и! Олимпиадалар нега тобора кўпаймоқда?

Марказий Осиёда нима учун математика мусобақалари кўпаймоқда?

Минтақада STEM фанларини ўрганиш азалдан рағбатлантириб келинган. Аммо математика бўйича мусобақаларнинг сўнгги пайтлардаги кенг тарқалиши янги ҳодисадир.

Марказий Осиёда математика мусобақалари авж олмоқда, минглаб ёшлар Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон каби мамлакатлардаги олимпиадаларда қатнашмоқда.

Минтақа математика соҳасида бой тарихга эга. «Алгебра фанининг отаси» деб ном олган IX аср алломаси ал-Хоразмий ҳозирги Ўзбекистоннинг Хива шаҳрида туғилган.

Совет Иттифоқининг минтақа устидан ҳукмронлиги даврида ҳам бу фан муҳим аҳамият касб этган, чунки Совуқ уруш даврида қуролланиш ва космик пойга пайтида математика стратегик бойлик сифатида қаралган.

Марказий Осиё мамлакатлари азалдан STEM фанларига, жумладан математикага алоҳида эътибор қаратиб келган бўлса-да, ҳозирда халқаро рейтингларда юқори натижаларни кўрсата олмаяпти.

Дарҳақиқат, Қозоғистон минтақадаги Халқаро математика олимпиадасида (IMO) доимий равишда биринчи 30 та давлат орасида ўрин оладиган ягона мамлакатдир.

Бу ҳолат Марказий Осиёда математика мусобақаларининг кўпайиши билан ўзгариши мумкин. Улар орасида Туркманистоннинг университет талабалари учун очиқ математика олимпиадаси ва Қозоғистоннинг халқаро Жаутиков олимпиадаси ҳам бор.

Ўтган йили Ўзбекистондаги Халқаро Нордиc университети Тошкент халқаро математика олимпиадасини (TASIMO) ишга туширди.

Университет ректори Шерзод Мустафақулов бундай танловлар минтақа иқтисодиёти ривожланиши учун фойдали бўлишига ишонади.

«Олимпиадалар, айниқса математика олимпиадалари, аввало инсон капиталининг сифатини ошириш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланишни рағбатлантиради,» – деди Мустафақулов.

У яна қўшимча қилди: «Улар инновациялар яратишга ва мураккаб муаммоларни ҳал қилишга қодир иқтидорли ёшларни аниқлайди ҳамда тарбиялайди. Бу эса фан, технология ва иқтисодиёт тараққиёти учун ғоят муҳимдир.»

Дўстларингизга ҳам юборинг: