Россияда сақланаётган “Шашмақом” намуналари Ўзбекистонга олиб келинади

“Россияда сақланаётган “Шашмақом”га оид нодир аудиоёзувлар ва мусиқа намуналари юртимизга олиб келинади. Ушбу тарихий мерос бир асрдан зиёд вақт мобайнида Пушкин уйида сақланган бўлиб, унинг таркибида халқ мусиқасига оид ноёб фоно-архив материаллари мавжуд”,- деб хабар қилмоқда Ислом цивилизацияси маркази.
Ушбу ноёб мусиқа намуналари Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида намойиш этиш кўзда тутилган.
Улар Ўзбекистоннинг турли музейларида сақланаётган “Шашмақом”га оид ноёб қўлёзмалар, грампластинкалар коллекциясини тўлдиради ва мусиқа санъати тараққиёти учун янги имкониятлар яратади, дейилади хабарда.