АҚШ узоқ йиллар давомида бутун дунё мамлакатларига “ғамхўрлик” қилиб келган. Масалан Канада, Мексика ва бошқа кўплаб давлатларнинг бюджет тақчиллигини қоплаган. Уларни армиясини қўллаб-қувватлаган.
Лекин шу вақт давомида АҚШнинг ўз иқтисоди барбод бўлган, заводлар ёпилган, бюджет тақчиллиги ошиб кетган.
Вазият бундай бўлишига бошқа давлатлар айбдор эмас, АҚШнинг олдинги президентлари айбдор, улар шундай бўлишига йўл қўйган.
Энди бундай бўлмайди. АҚШ бошқа давлатларга “ўзаро тарифлар” жорий қилди. Яъни улар АҚШ товарларига қанча бож солса АҚШ ҳам шунча бож билан жавоб берди.
»Ўзаро тарифлар Қўшма Штатлар учун «олтин асрга» олиб келади, «иш ўринлари ва фабрикалар мамлакатимизга қайтади», деди Трамп.
»Агар сиз бож ставкангиз нолга тенг бўлишини истасангиз, маҳсулотингизни айнан шу ерда, Америкада ишлаб чиқарасиз. Чунки бу ерда ўз заводингизни қурсангиз, маҳсулотингиз божсиз бўлади», – деди Трамп.
2 апрел куни Трамп дунёнинг 183та мамлакатига қарши импорт божлари жорий этди. Унда энг кам бож 10% ва энг кўп 49%гача. Фақат Россия, Белоруссия, Куба ва Шимолий Кореяга қарши божлар жорий этилмади, чунки ушбу давлатларга “аллақачон ўта юқори тарифлар жорий этилган”.
Дўстларингизга ҳам юборинг: