Сурия етакчиси Анталияда Туркия президенти билан учрашди

Сурия етакчиси Анталияда Туркия президенти билан учрашди.
Маълум қилинишича, Туркияда ўтказилаётган Анталия дипломатия форуми доирасида (АDF 2025) Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Аҳмад аш-Шараа ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, Суриянинг ўтиш даври президенти форум доирасида Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Косово президенти Вжоса Усмоний, Қатар бош вазири ва Ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний, Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳан билан учрашувлар ўтказгани хабар берилмоқда.