Владимир Путин Россия фуқароларини ҳарбий хизматга баҳорги чақирув тўғрисидаги фармонни имзолади
Фармонга кўра, 150 минг киши 1 апрелдан 15 июлгача бўлган даврда муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
2024 йил 1 январдан кучга кирган янги қоидаларга кўра, Россияда чақирув ёши оширилган ва энди 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. Россия нашрларида хабар қилинишича, 2023 йил охиригача 27, 28 ёки 29 ёшга тўлган ва захирада бўлганлар бундан мустасно ҳисобланади.