“Барселона” Хусановни ижарага олишга қизиқиш билдирмоқда

“Барселона” Хусановни ижарага олишга қизиқиш билдирмоқда

Испаниянинг машҳур “Барселона” клуби “Манчестер Сити”га тегишли бўлган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Хусановни ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Футболчи ҳозирча Англиядаги ўйин услубига тўлиқ мослаша олмаган бўлса-да, каталон клуби уни жамоани кучайтиришга қодир салоҳиятли футболчи сифатида баҳоламоқда.

Трансфер бўйича музокаралар футболчининг ўз истаги ва инглиз клубининг шартларига боғлиқ бўлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: