Посбониман мустақил юртнинг!

Посбониман мустақил юртнинг,
Аскариман Ўзбекистоннинг!
Хизматида бўламан ҳар кун
Ватан учун, юрт учун.
Аждодлар руҳи мададкор,
Зафар сенга бўлди ёр!
Майли, ёғсин ёмғир-қор,
Хизматида тураман тайёр.
Қасамёд қилдим Она Ватанга,
Қалқон бўлай деб Ўзбекистонга.
Мусаффо бўлсин еру осмони,
Посбониман мустақил юртнинг!
Мангусан, муқаддас Она Ватаним!
Гуллаб-яшнагин гўзал диёрим!
Сўнгги лаҳзагача қилай хизматинг,
Посбониман мустақил Ўзбекистоннинг!
Оддий аскар Лазиз Эргашев