АҚШ ҳукумати ноқонуний мигрантларга ўзини-ўзи депортация қилишни таклиф қилди

Бундай мигрантларнинг чипталари тўланади ва улар мамлакатни тарк этгани тасдиқланганидан сўнг уларга 1000 доллар пул ҳам тўланади.
«Агар сиз Қўшма Штатларда ноқонуний яшаётган бўлсангиз, ўз-ўзини депортация қилиш ҳибсга олинмасликнинг энг яхши, хавфсиз ва тежамкор усулидир», – деди Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм.