Қирғизистон ҳукумати цемент импортига қўйилган тақиқни бекор қилди

Қирғизистон ҳукумати цемент импортига қўйилган тақиқни бекор қилди

 

 

Қарор цемент нархининг кескин – 50 кг 380 дан 600 сомгача кўтарилиши фонида қабул қилинган.

 

Олти ойлик тақиқ апрель ойининг бошида ички бозорни ҳимоя қилиш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун жорий этилганди.

 

Ҳозир ҳукумат тақиқнинг бекор қилиниши бозорда соғлом рақобатни қўллаб-қувватлаши, тақчилликнинг олдини олиш ва қурилиш материаллари нархини барқарорлаштиришини таъкидлади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: