«Мошинни устимга ҳайдаманг-э!..» (видео)

«Мошинни устимга ҳайдаманг-э!..» (видео)

Бу хотин ё шантажчи ва ёки монтажчи. Иккаласидан биттасилиги аниқ. Ҳар қалай гапларининг оҳангларига қараганда шундай. Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам йўлни ўртасига туриб олмагани маъқул эди. Агар анави одам сал чапани бўлганида. Кейин бўйига икки энига бир метрдан бошқа ернинг кераги умуман бўлмасди. Ана ундан кейин ер талашнинг мутлақо ҳожати қолмасди… Шу ўринда бир ривоят эсга тушди. Икки одам ташлашаётган экан. Бири ер меники деса, иккинчиси бекор айтибсан ер меники, дермиш. Шунда кутилмаганда ер тилга кириб қолибди. Менга қаранглар мен сенкиямас, уникияммасман, аслида, иккаланг ҳам меники дермиш!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: