Урганчда иккита «кўчинский»лар гуруҳи ўртасидаги оммавий жанжал тўхтатиб қолинди
31 март куни Урганч тумани, «Боғдорчи» маҳалласи ҳудудида 30 нафарга яқин фуқаро ўзаро гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанжаллашишни режалаштирган. Аниқланишича, ушбу икки гуруҳ таркибида бўлган 2 нафар шахс ўртасида келиб чиққан ўзаро низони танишларни жалб қилган ҳолда, гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳал қилишга уринган. Ҳолат ИИБ ва ДХХ бошқармаси тезкор ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, 9 нафар шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган, шунингдек ҳодиса иштирокчиси бўлган яна 6 нафар шахс 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинган.