Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади
Қарор «хорижий террорчилар» ва бошқа хавфсизлик таҳдидларидан ҳимояланиш мақсадида амалга оширилгани қайд этилди. Бу давлатлар қаторига Афғонистон, Мянмар, Чад, Конго, Экваториал Гвинея, Эритрея, Гаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ва Яман кабилар киради.
Яна 7 та давлат: Бурунди, Куба, Лаос, Серра Леоне, Того, Туркманистон ва Венесуэладан одамларнинг кириши қисман чекланган.
«Бизга зарар етказмоқчи бўлганларнинг мамлакатимизга киришига йўл қўймаймиз», деди Трамп.
