Эрон яқин кунларда Исроилга оид махфий ҳужжатлар архивини эълон қилади

Эрон яқин кунларда Исроилга оид махфий ҳужжатлар архивини эълон қилади

Бу ҳақда Reuters агентлиги Эрон Ислом Республикаси разведка вазири Исмоил Ҳатибга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Унда Исроилдан қўлга киритилган мамлакат ядро объектларига доир ҳужжатлар ҳам бор.

Таъкидланишича, бир қатор киберҳужумлар ва Эрон агентларининг самарали фаолияти натижасида катта ҳажмдаги мутлақо махфий ҳужжатларни ўғирлашга эришилган.

Маълумотларга кўра, ушбу ҳужжатларда Исроилнинг мудофаа салоҳияти, шунингдек, АҚШ ва Европа давлатлари ўртасидаги алоқаларига оид махфий маълумотлар мавжуд.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: