Абдулрашид Дўстум Афғонистонга қайтиб, толибларни яксон қилишини айтди

Афғонистон давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек миллатига мансуб Маршал Абдулрашид Дўстум Туркия пойтахти Анқарада Қурбон ҳайити муносабати билан ўтказилган йиғилишда “Толибон” ҳукуматига таҳдид қилди.
“Ҳозир на Трамп, на Путин ва на Афғонистон қўшнилари “Толибон”га ишоняпти. Халқ ишончи комил бўлсин – “Толибон” қандай келган бўлса, шундай кетади. Бу ҳазил эмас”, деган у.