Эртага ҳаво ҳарорати нисбатан пастроқ бўлади

Эртага ҳаво ҳарорати нисбатан пастроқ бўлади

Шу йилнинг 20 июнь куни Республикамизда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

“Ўзгидромет” агентлигининг хабар беришича, эртага Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-25 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилояти;

ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари;

ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Тошкeнт, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари;

ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари;

ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари;

ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Рeспубликанинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари;

ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: